Краснодар ўлкасининг Анапа шаҳрида нохуш ҳодиса содир бўлди. Уйлардаги қудуқдан бирида уч кишининг жасади топилди.

Улардан бири қудуқдаги насос ишлаётганини текшириш учун пастга тушган. Лекин қудуқ тубида мазаси қочиб, ўлиб қолган.

Иккинчи киши унга ёрдам беришга пастга тушаётганда 8 метрга бориб димиқиб, хушини йўқотган ва ҳалок бўлган. Учинчи эркак уларни қутқаришга уринган ва ўзи ҳам нобуд бўлган.

Айни вақтда экспертиза хулосалари ўрганилмоқда.