Жанубий Кореянинг янги авлод Hyundai Elantra седани АҚШнинг йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS)нинг олий - Top Safety Pick+ баҳосига лойиқ кўрилди. 

Янги авлод Elantra седанининг кузови хавфсизлик нуқтаи-назаридан қайта ишланган, олд хавфсизлик ёстиқчалари, ҳайдовчини хавфнинг яқинлашаётганидан огоҳлантирувчи тизим такомиллаштирилган. Ихчам автомобилнинг 2017 йилги модели зарба ва краштестлардан муваффақиятли ўта олган. 

IIHS нинг хабар қилишича, Hyundai Elantra – 2017 йил моделининг кузови тўқнашувда 5 см ичкарига кирган, аввалгиси 23 см салон ичига кириб кетган эди. 

Elantra шунингдек, олдтўқнашувларнинг олдини олувчи автоматик тизим бўйича ҳам юқори баҳога лойиқ кўрилган. Top Safety Pick+ баҳосини олиш учун автомобилга бундай тизим ўрнатилган бўлиши шарт.