Австралия фуқароси асосий соврини Кусаие тропик ороли (Микронезия федератив штатлари) бўлмиш лотерея ғолиби бўлди.

Орол 90-йилларда Кусаиенинг ўзида истиқомат қилган автралиялик Даг ва Салли Байцларга тегишли бўлган. Улар оролдан Австралияга неваралари учун боришган ва ўша ерда қолиб кетишган.

Ўйинда 50 мингдан зиёд киши иштирок этган. Ғолибнинг тўлиқ исми-шарифи айтилмаган, фақат унинг номи Жошуа эканлиги маълум қилинган холос.

Эр-хотин Байцларнинг маълум қилишича, улар оролни қай йўл билан сотишни билишмаган. Лотерея уларнинг ўғли Адамга тегишли бўлган ва у оролни лотереяга ютуқ сифатида қўйиш ташаббуси билан чиққан.