АҚШнинг Республикачилар партияси америкалик сайловчиларнинг фикрини  қасддан ўзгартирмоқда. Улар, Ҳиллари Клинтоннинг масхарали образини шакллантиришга уринишмоқда. АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг Демократик партия умуммиллий съездида қилган чиқишининг асосий мазмуни шундан иборат бўлди

Қўшма Штатларнинг 42-президенти, партиянинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтаётган йирик анжуманида ўзининг ажойиб нотиқ эканини яна бир карра исботлай олди. У турмуш ўртоғи, рафиқаси Ҳилларининг хислатлари, ютуқларини чиройли услубда ёритиб берди. 

Билл Клинтоннинг ватандошларига ваъда беришича, улар ноябрь ойидаги сайловда Ҳиллари учун овоз берса, хато қилмайди. 

"У бизни янада кучлироқ ва жипс қилади", - дейди Оқ уйнинг собиқ раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Ҳиллари "ҳар доим яхшилик томон ўзгаришларни амалга ошира олган".

Билл Клинтоннинг фикрича, республикачилар сайловчилар онгида Ҳилларининг "масхараомуз муқобили"ни ҳосил қилишга уринишмоқда. Шунга кўра, сайловчиларнинг "ўзлари кимга овоз беришларини ҳал қилишлари керак".