АҚШнинг Boeing авиасозлик корпорациясининг даромади 2016 йил 1-ярим йиллигида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга камайиб кетди ва 985 млн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда 27 июлда Rambler News Service хабар берди. 

Таъкидланишича, 2016 йил 2-чорагида компаниянинг соф зиёни 234 млн долларни, фойдаси эса 1,11 млн долларни ташкил қилди. Бунга Boeing 787, Boeing 747 самолётлари ва КС-46 авиатанкери дастурлари бўйича тадқиқотларга харажатларни қайта синфлашдан кўрилган йўқотишлар сабаб бўлди. 

Компаниянинг ярим йил ичидаги тушуми 1 фоизга кўпайиб, 47,39 млрд долларгача етди. Операцион даромадлар 63 фоизга, яъни 1,37 млрд долларгача қисқарди. Акцияга даромад 56 фоизга, яъни бир акцияга 1,51 долларгача камайиб кетди.  

Компаниянинг июнь охирига умумий қарзи 10 фоизга, яъни 11 млрд долларгача етди.