2016 йилнинг 27 июль куни Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) билан томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ўзаро англашув тўғрисида меморандумни имзолади.

Мазкур ҳужжатни IUT ректори Шерзод Шерматов ва Bravo Pharmaceuticals компанияси Бош директори Ракеш Пандей имзолашди.

IUT ва Bravo Pharmaceuticals компанияси ўртасида имзоланган меморандум доирасида,  Bravo Pharmaceuticals компанияси IUTнинг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларга грантлар тақдим этади.

Грантлар дастури доирасида, Bravo Pharmaceuticals компанияси ҳар йили 5 нафар иқтидорли талабаларга тўрт академик йил давомида грантлар тақдим этади. Қайд этамиз, Bravo Pharmaceuticals компанияси вакиллари кириш имтиҳонидаги натижаларга асосланиб, биринчи босқич талабалари орасидан танлаб олинади.

Меморандум доирасида Bravo Pharmaceuticals компанияси IUT талабаларини Bravo Exchange дастури доирасида телетиббиёт ва тиббиёт инновациялари соҳасида тажриба ва билим орттириш мақсадида хориждаги корхона ва илмий-текшириш марказларига юборишга ҳам тайёр эканлигини билдирди. Томонлар, шунингдек, IUTнинг ўқитувчи-профессорлар таркиби малакасини ошириш дастурини ҳам татбиқ этиб, уларнинг малакасини ошириш учун хорижга ҳам юборишни режалаштиришмоқда.