Эрон Ислом Республикасида президентлик сайловлари 2017 йилнинг 19 майида бўлиб ўтиши ҳақидаги хабар мамлакат Кузатув кенгаши томонидан рад этилди.

Кенгаш берган маълумотларга кўра, унинг вакили Аббос Али Кадхудоий президентлик сайловлари санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Аввалроқ Эрон президентлигига навбатдаги сайловлар 2017 йилнинг 19 майида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.