Эронда навбатдаги президентлик сайловлари 2017 йилнинг 19 май куни бўлиб ўтади. Эрон ИИВ томонидан илгари сурилган ушбу таклифни таркибида шиа руҳонийларининг 12 нафар энг нуфузли вакили бўлган мамлакат Кузатув кенгаши тасдиқлаган.

"Эронда 12-президентлик сайлови 1396 йил, ордибехешт ойининг 29-кунида (Эрон тақвими санаси, 2017 йилнинг 19 май кунига тўғри келади) ўтказилади", - деб эълон қилди Кузатув кенгашининг расмий вакили Аббос Али Кадхудоий.

Эрон Ислом Республикасининг ҳозирги президенти Ҳасан Руҳоний 2013 йилнинг 3 августидан бери мамлакатга раҳбарлик қилиб келади.