Эстония 2017 йилнинг иккинчи ярмида Brexit туфайли Европа Иттифоқи кенгашида раислик қилишдан воз кечган Буюк Британиянинг ўрнига раислик қилади, деб маълум қилинди Эстония ҳукумати матбуот хизматида.

Эстонияга раисликни бериш қарори Европа Иттифоқи кенгаши томонидан 26 июлда қабул қилинди. Кенгаш хабарида айтилишича, Буюк Британиянинг раислик қилишдан воз кечиши сабабли кенгаш раислик қилиш жадвалидаги тартибни олдинга сурди. Шу тариқа, 2018 йилнинг биринчи ярмида Буюк Британиядан кейин раисликни олиши керак бўлган Эстония буни 6 ой олдинроқ қилишга киришади. 

Айни вақтда Европа Иттифоқида Словакия раислик қилмоқда, ундан кейин эса раислик Мальтага ўтади. 
Бельгия Буюк Британия ўрнига бошқа давлатни қўйишга тайёрлигини билдирди, бироқ бу таклиф Европа Иттифоқи давлатлари томонидан қўллаб-қувватланмади. Шундан кейин муддатларни ярим йил олдинга суришга қарор қилинди.. Эстониядан кейин кенгашда Болгария (2018 йил 1-ярми) ва Австрия (2018 йил 2-ярми) раислик қилади.