Кучли бешлик чемпионатлари клублари жорий ёзги трансферлар мавсумида ҳозиргача жами 1,9 миллиард евро сарфлади.

Энг кўп маблағни инглиз клублари сарфлашган – 600 миллион евро.
«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» (80 миллиондан), «Арсенал» (45 миллион) энг кўп сарфлаган клублар бўлиб турибди. Чемпионшипда «Ньюкасл» фаол ҳаракат қилмоқда (40 миллион евро), бу жамоа Испания Ла Лигасининг 15 клубидан кўпроқ маблағ сарфлаб улгурди.

Бу борада иккинчи натижа Бундеслига томонидан қайд этилган – 434 миллион евро.
«Боруссия» Дортмунд – 113 миллион евро, «Бавария» 73 миллион евро.

Учинчи ўрин А Серия вакилларига тегишли – 417 миллион евро.
Италияда ҳаммадан кўпроқ «Ювентус» харажат қилди (112 миллион).

Испания Ла Лигаси – 288 миллион евролик натижа билан тўртинчи ўринда.
«Барселона» (75 миллион евро), «Атлетико» (49 миллион евро), «Реал» (30 миллион евро).

Франция Лига 1 жамолари эса 144 миллион евро сарфлаб бешинчи бўлган.
Бу лиганинг энг фаол вакили ПСЖ бўлмоқда.

Манба: Tribuna.uz