Хитойнинг Harbin Electric International компанияси яқин беш йилда Ўзбекистон электрэнергияси ишлаб чиқариш соҳасида бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри. 

Иссиқлик ва гидроэлектр энергияси ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Хитой компанияси Ўзбекистон билан умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларини ташкил этиши мумкин бўлган янги қўшма лойиҳаларни муҳокама этмоқда. Айни вақтда, Harbin Electric Республикада Ангрен ИЭСни ишга тушириш ишларини якунламоқда. 

Мазкур шартнома Harbin Electric International билан 2012 йили имзоланган эди. Унинг нархи 226 млн долларни ташкил этган. Лойиҳа ХХР Эксимбанкининг 165,6 миллион долларлик кредити ҳамда "Ўзбекэнерго"нинг 75,1 миллион долларлик ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.