Иккала қўли трансплантация қилинган биринчи америкалик Жефф Кепнер айни вақтда бу ҳақда жуда афсусланмоқда. У 27 июлда чоп этилган TIME журналига берган интервьюсида операция муваффақиятсиз бўлгани ва унинг янги қўллари умуман унга бўйсунмаётганини айтди.

"Мен кун бўйи курсида ўтириб, қилолганим фақат телевизорга қараб ўтириш бўлмоқда", деб айтди Жефф. 

Кепнернинг 1999 йилда иккала қўли ҳам сепсисга айланиб кетган инфекция сабабли олиб ташланган. У 2009 йилда янги қўлларнинг кўчириб ўтказилиши бўйича операцияга ётишдан аввал протезлардан фойдаланган. У протез қўлларига шунчалик ўрганиб кетгандики, нафақат ўз ишини аъло даражада уддалаган, балки машина ҳам ҳайдай олган.  

Кейинроқ Кепнер агар трансплантация муваффақиятсиз ўтса, кейинроқ янги қўлларини олиб ташлаш бўйича қайта операцияга рози бўлиши ва яна протезларга қайтиши мумкинлигига қарор қилган. Кепнернинг ишини олиб борган шифокор Виджей Горантла журналга "Кепнер яна бир ампутация юз берса, протезлардан фойдалана олишига ишончи комилмаслигини" айтган. Бунинг учун жадал ва узоқ давом этувчи физиотерапия талаб қилиниши мумкин.

Кепнерга янги қўлларини қисман олиб ташлаш ва унинг ўрнига камроқ даражада қулай бўлган протезлардан фойдаланиш таклиф қилинди, бироқ у барча операциялардан чарчагани ва агар нимадир яна рисоладагидек кетмаса, буни қайта бошдан кечиришга тайёр эмаслигини аймоқда.

Кепнерга янги қўл кўчириб ўтказган шифокор Эндрю Ли бу ҳодиса ноодатий эканлигини айтмоқда.

"Бошқа уч беморда қўллари функцияларининг сезиларли қайтиши кузатилмоқда ва бу уларга тўлиқ мустақил турмуш тарзига ўтишга имкон беради. Улар машина ҳайдай оладилар, ишга ва мактабга борадилар", деб айтмоқда шифокор.

Кепнер ҳолатида эса унинг янги қўллари унга бўйсунмаяпти ва шу сабабли у доимо рафиқаси парваришида бўлмоқда.