Қозоғистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг рақобат бўйича қўмитаси аъзолигига қабул қилинди, деб хабар қилган республика иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати. 

"Қозоғистон монополияга қарши кураш давлат органи ИҲТТ рақобат қўмитасининг аъзоси сифатида қабул қилинди. Сўнгги босқичда, Хорватия ва Филиппин билан курашишга тўғри келди", — дейилади хабарда. 

Унда таъкидланишича, Қозоғистон Марказий Осиё республикалари орасида биринчи бўлиб, ушбу ташкилотга қабул қилинган. Овоз бериш жараёни 2016 йил 17 июнда бўлиб ўтган.