Қозоғистон Мусулмонлар иттифоқи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Мусулмон қўмитаси мамлакатда 20 000, 50 000 ва 500 000 тенге қийматига эга янги пул бирликларини амалиётга киритиш таклифини илгари сурмоқда, деб хабар қилган NUR.KZ.

Ушбу ташкилотлар Қозоғистон Марказий банкига: 1 қўзичоқ (ягненок), 1 катта қўй, 1 от пул бирликларини жорий қилиш ғоясини билдирган.

«Мусулмон иқтисодчилар фикрича, 1 қўзичоқ 20 000 тенгега, 1 катта қўй – 50 000 тенгега ва 1 от – 500 000 тенгега тенг келади. Вақти келиб, миллий қадриятлар нафақат мамлакатда балки хорижда ҳам муваффақиятли муқобил пулга айланиши мумкин, дейишмоқда экспертлар». 

Ташкилотлар раҳбариятининг ишончига кўра, бу чора мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириб, молиявий ва бошқа фирибгарликларга барҳам беришда ёрдам беради.