АҚШнинг Массачусетс штатида полиция фейсбук орқали Бостондаги энг катта масжидга ўт қўйиш ва мусулмонлар қарата таҳдидли мурожаат қилган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда CBS Boston хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, 44 ёшли Патрик Киган Париждаги терактлардан сўнг, фейсбукдаги ўз саҳифасида Бостон маданий марказидаги Ислом жамоатчилиги ҳақида ёзар экан, шундай дейди: “Масжидларингизга ўт қўйинг!”.

Бундан ташқари, у изоҳга илова тарзида диний бино ёнаётган тасвирланган суратни ҳам жойлаштирган.

Киган айнан мана шу суратни бир қанча ислом жамоатчилигининг фейсбукдаги саҳифаларида жойлаштирган.

Шунингдек, олиб борилган текширувлардан шу нарса аён бўлдики, бу шахс ноқонунй йўл билан қурол ҳам  сотиб олган. Унга нисбатан бу борада ҳам айблов қўйилган.