Microsoft  Office 365 дастурлар тўпламида ҳужжатлар ишини сезиларли даражада осонлаштириб, тезлаштирувчи катта янгиланишни амалга оширмоқда. Ўзгариш матнли муҳаррир Word, электрон жадвалли Excel ва тақдимотлар яратувчи PowerPoint учун таъсир кўрсатади.

Word'нинг янги асбоби — Researcher for Word — бошқа дастурларга уланмасдан (масалан, браузерга) қизиқарли мавзу бўйича маълумотларни бир зумда қидириб топишга ва форматланган ҳаволаларни тўғридан-тўғри муҳаррирга импортлашга ёрдам беради.

Унинг маълумотлар манбаи сифатида онлайн-маълумотномалар, энциклопедия, илмий-тадқиқот марказлари, маълумотлар омбори ва бошқалар киради.  Microsoft қайд этишича, Word учун Researcher асосида Bing қидирув тизимининг Knowledge Graph ("Билимлар тармоғи") семантик базаси мавжуд.

Яна бир янги асбоб — Editor for Word — Microsoft машина таълим технологияси ёрдамида орфография ва грамматикани текширишга ёрдам беради. Тизим нафақат матндаги хатоларга урғу беради, балки муаллифга услубий ёзиш бўйича тавсиялар беради, янада кўпроқ мос келувчи сўзлар ва бошқаларни тақдим этади.

Outlook электрон почтанинг Desktop версияси мобиль дастурнинг Focused Inbox функциясини олади. Gmail'да Priority Inbox каби қабул қилинаётган хабарларни маълум бир "тарози"га солади ва уларни муҳимлигига қараб ажратади. Шунингдек, почта мижозида Twitter'даги каби бошқа инсонларнинг (@ белгиси ёрдамида) мурожаатномалари пайдо бўлади. Хатда қайд этилган фойдаланувчи почтаси "Кимга" майдонида автоматик ҳолда қўшилади (агарда унинг контакти  манзиллар китобига киритилган бўлса). Хатдаги инсонлар номи кўк ранг билан ажратилган бўлади, қабул қилинувчи қутидаги жўнатмалар топиш осон бўлиши учун байроқлар билан белгиланган.

PowerPoint тақдимотлари эндиликда зерикарли бўлмайди. Янги Zoom функцияси слайдлар орасидаги жараённи янада силлиқ ва жадалроқ қилишга, шунингдек, бошқа замонавий эффектлар қўшишга ёрдам беради. 

Бу қандай кўринишда бўлишини қуйидаги видео орқали томоша қилинг: