Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаша вилоят Молия бошқармасининг фаоллар залида “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси олдида турган вазифалар, ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгашанинг 2016 йил ярим йиллик якунлари ва 2016 йилнинг иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар ўрин олган кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ходимлари,  партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахбарот воситаси вакиллари иштирок этишди. 

Дастлаб, ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Сафоев  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси олдида турган вазифалар ҳақида гапирди.

Шундан сўнг, ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши раиси ўринбосари С.Назарқосимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг 2016 йилнинг ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ҳамда 2016 йилнинг иккинчи ярим йиллигидаги ишлар хусусида гапириб ўтди ва 2016 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг  маҳаллий партия ташкилотлари томонидан жами 374 та турли тадбирлар ташкил этилганлиги ва уларда 25333 мингдан зиёд юртдошларимиз иштироки ҳамда аъзолар сони эса 213 нафарга ортиб, бугунги кунда 13214 нафарни ташкил этганлиги хусусида сўз юритди.

Шунингдек, 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича барча масалалар кўриб чиқилди.