Непалда сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Франс Пресс» агентлиги хабар тарқатди.

Қурбонлар орасида 2 нафар бола борлиги айтилган. Улар мамлакат пойтахти Катманду шаҳридаги мактаб биноси қулаши туфайли ҳалок бўлган.

Шунингдек, 23 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Табиий офат мамлакатнинг бир нечта ҳудудида ўнлаб биноларга зарар етказган, йўллар ва муҳандислик инфратузилмалари вайрон бўлган.

Сув тошқини кузатилган ҳудудларга жабрланганларга ёрдам бериш учун ҳарбий хизмат ва полиция ходимлари юборилган.