Норвегия ҳукумати мамлакат шимолидаги Кофьорд коммунасининг ташаббусини муҳокама этмоқда. Аҳоли пункти, икки мамлакат чегарасида жойлашган Халта тепалигининг чўққисини Финландия мустақиллигининг 100-йиллиги муносабати билан, унга ҳадя этиш ғоясини билдирган эди. NRK телекомпаниясининг хабарига кўра, келаси йили Финландия мустақиллигига 100 йил бўлади. 

Халти – Финландиянинг энг юқори нуқтаси бўлиб, денгиз сатҳидан 1324 метр баланд ҳисобланади. У Норвегия билан чегара ўртасида жойлашган. Бироқ, унинг чўққиси (1361 метр) Норвегия ҳудудига кириб кетган. Айни чўққига энг қисқа йўл ҳам Норвегия ҳудудидан ўтган. 

Эндиликда, ушбу тепалик тепасида жойлашган коммуна раҳбарияти, қўшниларининг мустақиллигига муносиб туҳфа ҳозирлаш тадоригида чўққини ҳадя этиш фикрини билдиришди.