Норвегияда Шимолий денгиздаги нефть платформалари бўйлаб дунёдаги биринчи круиз саёҳати ташкиллаштирилди. 4 кунлик круизда 120 сайёҳ иштирок этди. Деярли барча сайёҳларни норвегияликлар ташкил қилган, шунингдек Германия ва Швециядан ҳам сайёҳлар бўлган. 

Круизнинг нархи 6 мингдан 30 минггача норвег кронини (700-3500 доллар) ташкил қилди. Сайёҳлар Норвегиянинг йирик шельф конлари платформаларини томоша қилдилар. Норвегия шундай турлар эвазига нефть нархининг пасайишидан кўрилаётган зарарларни қисман қопламоқчи.