Каталония муҳтор вилояти парламенти вилоятнинг Испания таркибидан чиқиш режасини маъқуллади, деб хабар берди 27 июлда El Mundo газетаси.

Нашр маълумотларига кўра, ташаббусни "Биргаликда ҳа" ва "Халқ бирдамлиги учун номзодлар" айирмачи коалицияси қўллаб-қувватлади. Бу коалиция каталон парламентида кўпчилик ўринга эга. Режада бир томонлама тартибда вилоятнинг мустақиллиги учун референдум ўтказиш кўзда тутилган.     

Каталония Испания шимоли-шарқидаги автомон ҳамжамият бўлиб, охирги йилларда вилоятда айирмачилик кайфиятлари сезиларли кучайган. Ўтган йил 9 ноябрда Каталония парламенти муҳториятнинг мустақиллиги ҳақидаги резолюцияни маъқуллаган. Ҳужжат матнида мустақилликка эга бўлиш жараёни "испан инстанциялари, жумладан Конструкцион суд қарорларига бўйсунмаслиги" таъкидлаб ўтилган. Конструкцион суд бу ҳужжатни ноқонуний деб топган.

Испания конституциясида муҳтор вилоятга марказий ҳукумат билан келишилмаган ҳолда бир томонлама референдум ўтказиш ва мустақиллигини эълон қилишга имкон берувчи модда мавжуд эмас.