Англиянинг Ноттингем университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида помидорларни узоқ сақлашга хизмат қиладиган ферментга жавоб берувчи ген аниқланди. Тадқиқот ҳақида батафсил Nature Biotechnology журналида танишиш мумкин.

Ҳар йили наслчилик билан шуғулланувчилар меваларнинг янада озуқали навларини етиштиришга ва шу билан бирга уларнинг сифатини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Шу пайтга қадар помидор билан боғлиқ ана шундай тадқиқотлар кам ўтказилган эди. Бу сафар олимлар лаборатория шароитида олиб борган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, агар помидорнинг юмшашига жавоб берувчи ген кучайтирилса, ана унда сабзавотнинг ранги ва шу билан бирга турли фойдали витаминлари ҳам сақлаб қолинади.

Олимларнинг тасдиқлашича, мазкур ихтиро помидорларнинг янги навини етиштиришда қўл келади. Ушбу янги етиштирилган навлар узоқ сақланиши билан одатдагилардан ажралиб туради.

Бугунги кунда дунёда помидорлар савдоси айланмаси 50 млрд долларни ташкил этади.