1990 йилда «Оскар» мукофотини олган фильмни эслайсизми? «Бўрилар билан рақс». Унда Кевин Костнер ҳамда Дэвид Орлан (Оқбош)лар қатнашган ва асар энг яхши фильм учун ўз ҳайкалчасини олганди.

Ўша фильмда қатнашган асли ҳинду бўлган Орлан 97 ёшида вафот этди

Дэвид 1919 йилда туғилган бўлиб, Hollywood'да аввал каскадёрлик қилиб юради. Кейин уни кичик ролларга чақиришади. 1990 йилдаги Кевин Костнер билан ҳамкорликдаги «Бўрилар билан рақс» фильми эса энг нуфузли киномукофотни қўлга киритади.