Санкт-петербурглик Александр Рендаков 6 кун ичида Москвадаги Қизил майдонга самокат орқали етиб келди. Бу ҳақда "Москва24" хабар бермоқда.

Рендаковнинг айтишича, у бу масофани бир ҳафта давомида босиб ўтишни мўлжаллаган эди.

У бир кунда 120 км масофа юрган. Егуликларни йўлдаги дўконлардан харид қилган. Унинг ҳикоя қилишича, маҳаллий аҳоли вакиллари уни мевалар билан меҳмон қилишган. Рендаков ўзи билан энг зарур нарсалар: чодир, тўшак, иссиқ куртка, дори қутичасини олган. Унинг юклари жами 10 килограммни ташкил этган.

У ўз шаҳрига поездда қайтишни мўлжаллаган.