Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, россиялик енгил атлетикачиларга нисбатан қасддан мақсадли аксилташвиқот олиб борилган. 

«Узоқни кўра олмайдиган сиёсатчилар, гарчи айнан спорт халқларни яқинлаштириш ва давлатлар ўртасидаги зиддиятларни енгиллаштиришга хизмат қилса-да, уни ҳам ўз ҳолига қўйишмайди. Юзага келган вазият, нафақат ҳуқуқ доирасидан, балки соғлом фикрдан ҳам четга чиққан. Спортчиларимиз нишонга олинган махсус кампания ҳам спорт қоидаларига умуман мос келмайдиган маълум ва машҳур икки хил меъёрлар, стандартларни қўллашни назарда тутди. Аслида, адолат юзасидан айтганда, жамоавий мажбурият ва жазолаш ҳуқуқига ҳам мос келмайди», — дея Путин сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.