Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг яккалик баҳсларида иштирок эта олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.

Хабарда 2008 йилги Олимпиада чемпиони фақат жуфтлик баҳсларида иштирок этиши мумкинлиги айтилган. Надаль жароҳатидан тўла фориғ бўла олмаган.

У май ойида Франция очиқ чемпионати вақтида жароҳат олганди.

Бундан олдинроқ, яна бир кучли теннисчи, швейцариялик Роджер Федерер жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум қилинганди.