Импичмент орқали Бразилия президентлигидан четлатилган Дилма Руссефф ҳамда мамлакатнинг собиқ президентлари Фернанду Энрики Кардозу (1995-2002) ва Луис Инасиу Лула да Силва (2003-2010) Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишдан бош тортди.

"Мен Олимпиада ўйинлари очилишида иштирок этмайман", дея маълум қилган Руссефф Radio France Internationale учун берган интервьюсида.

У 180 кун муддатга ўз лавозимидан четлатилган.

У Олимпиада мезбонлиги мамлакатнинг собиқ президенти Лула ла Силванинг саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритилганини эслатиб ўтган.

Folha de Sao Paolo портали хабарига кўра Лула да Силва ва Кардозу ҳам очилиш маросимида қатнашмайди.

Халқаро Олимпия қўмитаси маросимда иштирок этиши учун Бразилиянинг 2 собиқ президенти, Жозе Сарнея (1985-1990) ва Фернанду Колора ди Мелуни (1990-1992) таклиф қилган.

Рио-Олимпиадаси 5-21 август кунларида ўтказилади. Очилиш маросими "Маракана" ўйингоҳида бўлиб ўтиши белгиланган.