АҚШлик сенатор Берни Сандерс тарафдорлари Демократлар партияси қурултойи ўтказилаётган жойда норозилик уюштиришди, деб маълум қилинди қурултой ўтаётган Филадельфия шаҳрида.

Сандерсни қўллаб-қувватловчи делегатларнинг катта гуруҳи АҚШ президенти лавозимига номзод этиб Хиллари Клинтон сайлангани эълон қилингандан кейин қурултойни тарк этди. Делегатлар Сандерс партияда сайловлар вақтида якдилликни сақлаб қолиш учун Клинтонга овоз беришга чақирганига қарамасдан норозилик билдиришмоқда.  

"Бу қурултой эмас, Хилларининг 4 кунлик кечаси бўлди. Бизни эса у ерга таклиф қилишмади. Бизга худди моховлар каби муносабатда бўлишди", деб айтди журналистларга Нью-Жерси штатидан делегат Лиз Маратеа.

Сенатор тарафдорларидан бири қурултой делегатларини Клинтонга овоз беришда қаллоблик қилганликда айблади. "Биз америка сиёсатини тубдан ўзгартирадиган воқеа гувоҳлари бўлдик, деб шубҳаланмоқдаман", деб айтди у. Норозиликнинг бошқа иштирокчиси "Бизда Америкада демократия ҳали ҳам тирик эканини кўришнинг нореал орзуси бўлганди. Хиллари сайланмади, сайлов ўғриланди", деб айтди. У ноябрдаги сайловларга умуман бормаслигини айтди.

Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, Сандерс тарафдорлари билан қурултойни қўриқлаётган полиция орасида тўқнашувлар юз берган.  

Демократик партия қурултойи олдидан партия раҳбарияти орасидаги ёзишмалар ҳақида маълумотларни четга чиқиб кетиши билан боғлиқ можаро юз берди. Раҳбарият Сандерсдан воз кечиш фойдасига Клинтонни қўллаб-қувватлади. Шу сабабли Демократик партия миллий қўмитаси раиси Дебби Вассерман-Шульц истеъфога кетди.

Бу маълумотлар Сандерснинг сайланишини қўллаб-қувватлаган қурултой делегатлари орасида норозилик келтириб чиқарди.