Сурия ғарбидаги Қамишли шаҳрида амалга оширилган теракт оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар сони 170 нафар атрофида.

Курдлар назоратида бўлган бу шаҳарнинг ғарбида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган.

Бу шаҳар Туркия билан чегарада жойлашган.

"Ал-Жазира" телеканали маълумотига кўра, бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.