Россияда ўзига хос сўровнома ўтказилди. Барча соҳадаги саволлар билан аҳолига мурожаат қилинадиган #ОчиғиниАйтишданҚўрқмайман хештеги билан ўтадиган сўровномада бу гал аҳолининг ижтимоий ҳолати «текшириб кўрилди».

Россиянинг 46 регионидаги 130 та аҳоли яшаш пунктида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 23 фоизи ўзининг молиявий аҳволини «ёмон» ёки «жуда ёмон» деб ҳисоблайди.

Сўровда қатнашганларнинг 41 фоизи эса озиқ-овқат ҳамда кийим-кечакка пули етмаётгани ҳақида «очиғини айтишдан тортинмаган».