Швейцариялик таниқли теннисчи Рожер Федерер жароҳати туфайли Рио-де-Жанейродаги Олимпиадани ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Теннисчи тиззасида ўтказилган операциядан кейин тўлиқ тикланиб олмоқчи. Бу ҳақда теннисчи фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. 

"Афсуски, мен Риодаги Олимпиадада Швейцарияни тақдим қила олмайман ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбораман. Шифокорлар билан маслаҳатлашувдан кейин 2016 йилги мавсумни якунлаш борасида мураккаб қарорни қабул қилдим, чунки менга йил бошида тиззамда ўтказилган операциядан кейин тўлиқ тикланиш учун вақт керак", деб ёзди теннисчи. 

Айни вақтда Федерер Профессионал теннисчилар уюшмаси рейтингида 3-ўринни эгалламоқда. 34 ёшли теннисчи "Катта дубулға" сериясига кирувчи мусобақаларнинг 17 карра ғолиби ҳисобланади ва бу рекорд кўрсаткичдир. Теннисчининг ҳисобида шунингдек Пекиндлаги Олимпиададаги жуфтлик бўлиб ўйнашдаги олтин медаль ва Лондонда якка тартибдаги кумуш медаль бор.