Тошкент шаҳридаги барча бозор ва савдо мажмуалари ишчилари ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлари фарқлаш белгилари (бейжиклар) билан таъминланади. Ҳокимнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича, бейжик бозорлар ва савдо мажмуалари маъмурияти томонидан тақдим этилади. Жорий этилаётган янгилик харидорларга қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Ҳар бир жамиятда фарқлаш белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва назоратини олиб бориш учун алоҳида бўлим ташкил этиш ёки мутахассис лавозимини киритиш таклиф этилмоқда.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой муддат ўтгандан кейин қонуний кучга киради.