Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётда ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг 23 фоиздан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил этди. 

Уларнинг ҳажми ўтган йил шу даврига қараганда 17,2 фоиз ўсди ва 1,8 миллиард долларни, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 1,2 миллиард долларни ташкил қилди. 

Иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ўзлаштирилган маблағлар ҳажми 6,9 фоиз кўпайди ва 240 миллион доллардан ошди.

Ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг 51 фоиздан ортиғини корхона ва аҳоли маблағлари ҳисобидан йўналтирилган инвестициялар ташкил қилди.