Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбани сотиб олиш борасида музокара давом этаётганини маълум қилди.

«Биз Полнинг трансфери борасида ишларни давом эттирмоқдамиз. Бундан ортиқ ҳеч нарса айта олмайман. 31 августга қадар исталган иш рўй бериши мумкин. Айни вақтда Погба «Реал» футболчиси эмас ва келажакда шундай бўлишига ваъда ҳам бера олмайман.

Мен ҳамиша реал вазиятлар ҳақида гапираман.

Кўп футболчилар Полга қизиқиш билдирмоқда. «Реал» ҳам ҳамиша энг яхши футболчиларни ўз сафига қўшиб олади. Аммо биз «Ювентус»нинг позициясини ҳурмат қиламиз. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман», - деган Зидан.

Бундан олдинроқ «Ювентус» директори Беппе Маротта Погбанинг «МЮ»га ўтиши бўйича музокаралар тўхтагани ҳақида маълум қилганди.

Манба: Tribuna.uz