Россия Олимпия қўмитаси президенти Александр Жуков халқаро спорт федерациялари Бразилиядаги Олимпиадага 250 дан кўпроқ россиялик спортчининг қатнашишини маъқуллашганини маълум қилди. Жуковнинг айтишича, Риога борадиган Россия терма жамоасининг якуний таркиби 30 июлгача аниқ бўлади. 

Россия терма жамоаси спортчиларнинг Олимпиадага қўйилишини расмийлаштириш босқичида йўқотишларга учраши давом этмоқда. Жумладан, бу эшкак эшиш, замонавий бешкураш, волейбол, кураш, оғир атлетика спорт турларида юз берди. Академик эшкакчилар деярли тўлиқ таркибда четлатилдилар. Риога дзюдо, мерганлик, от спорти, бадминтон, эшкакли слалом бўйича жамоалар тўлиқ таркибда қўйилди.