Жанубий Дельта-Аквариданинг анъанавий июль ойи юлдузлар ёмғири 29 июлга ўтар кечаси ўзининг энг юқори нуқтасига етади. Халқаро Метеор ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, «ёғаётган юлдузларнинг сонига соатига 20тагача етиши мумкин». 

«Оқимнинг асоси Қовға юлдузлар тўпламида жойлашган бўлиб, у лотинчасига «Аквариус» (Aquarius) дейилади, Акварида номи ҳам шундан келиб чиққан». 

Жанубий Дельта-Акваридаларнинг ўтиши қисқа даврли 96/P Machholz кометси сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. У, ҳар беш йилда Қуёш атрофини бир марта айланиб чиқади. 1986 йили Дональд Макхольц томонидан кашф этилган комета ядросининг диаметри тахминан 6,5 км атрофида.

Хабарларга кўра, ҳавода булут бўлмаса, шаҳар ташқарисидаги кенгликларда ушбу табиат ҳодисасига гувоҳ бўлиш мумкин. У, яримтуннинг илк икки соатида кучлироқ кузатилади.