АҚШ Шанхай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомини олиш учун мурожаат қилишни режалаштирмаяпти, дея маълум қилган АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Дэниел Розенблюм.

"Ҳозирча, бу мавзу кўриб чиқилмаяпти", — деган Розенблюм журналистлар билан телефон орқали конференциясида. 

ШҲТ таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. 2017 йилда Покистон ва Ҳиндистон ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш жараёнини тўлиқ якунлаши кутилмоқда.