АҚШнинг NBC телекомпанияси 2016 йилги Олимпиада ташкилий қўмитасига ўйинларнинг очилиш маросимида жамоаларнинг чиқиш тартибини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилди. Телекомпания телевизор олдидаги томошабинлар аудиториясини сақлаб қолиш мақсадида АҚШ терма жамоаси маросимнинг охирида чиқишини истамоқда ва шу сабабли спортчиларни португал алифбоси тартибида эмас, инглиз алифбоси тартибида чиқаришни сўрамоқда. 

Португал алифбосига кўра, АҚШлик спортчилар маросимнинг бошида – Е ҳарфига (Estados Unidos) чиқишлари керак бўлади.  Бу эса телеканал прогнозларига кўра, ўйинлар очилиши куни томошабинлар миқдорини камайтириб юборади. Бироқ Олимпиада ташкилотчилари ўзгартиришлар киритишни рад этишди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

NBC телеканали Олимпиададаги мусобақаларни жонли эфирда узатиши, намойишларнинг умумий вақти эса рекорд даражадаги 4500 соатни ташкил қилиши кутилмоқда.