Apple компаниясининг бош директори Тим Кук калифорниялик ходимлар билан учрашув вақтида компания миллардинчи iPhone’ни сотганини маълум қилган. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

«iPhone тарихда дунёни ўзгартирган омадли маҳсулот бўлди. У доимий ёрдамчилар эвазига ана шундай даражага етди», — деди Кук.

Кукнинг айтишича, миллиардинчи iPhone ўтган ҳафтада сотилган. Унинг таъкидлашича, улар янада кўпроқ маҳсулот сотишлари мумкин, “бироқ Apple доим сифатли маҳсулот чиқишга интилиб келган”.