Австралиянинг Fastbrick Robotics компанияси намунали коттежни икки кун ичида қура оладиган робот яратди. Адриан исмли робот ғиштларни қурувчилардан тезроқ тера олади, унинг ишига тўланадиган ҳақ эса 10 фоизга камроқни ташкил қилади, деб ёзмоқда International Business Times.

Роботни 122 йилда Европада Адриан девори – 100 км дан узоқроқ узунликка эга мудофаа истеҳкомини қурган рим императори Андриан шарафига номланди. Машина соатига 225 та ғишт тера олади. Ўртамиёна қурувчи бундай миқдордаги ғиштни териши учун ярим кун талаб этилади.

Роботни яратган Fastbrick Robotics раҳбари Майк Пивак ва унинг амакивоччаси Марк янада мукаммолроқ қурилма – бир соатда мингта ғишт тера оладиган роботни яратиш устида ишлашмоқда. Улар роботларни АҚШда сотишмоқчи.