Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Major Cineplex кинотеатрлар тармоғига қарашли бинода кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақида Bangkok Post нашри хабар тарқатди.

Аниқлик киритилишича, ёнғин оқибатида бинонинг бир қисми қулаган. Бундан ташқари, бир ўт ўчирувчи жабрланган. 

Воқеа жойига 30дан ортиқ ўт ўчириш бўлинмалари етиб келгани айтилмоқда. Ёнғинга қарши 100 нафардан ортиқ киши кураш олиб борган. 

Кинотеатрга ташриф буюрганлар орасида жабрланганлар борлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.