Сурияда ҳаракат қилаётган қуролли гуруҳларнинг нормал ҳаётга қайтмоқчи бўлган аъзолари учун афв этиш ҳақиқатда амал қилмоқда.

Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад Грециянинг ETV каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.  

"Ҳақиқатда афв этиш чоп этилган ва у қўлланиш учун очиқ", деб айтди Асад. Унинг айтишича, ихтилофнинг бошидан ҳукумат эксремистларга танлов – "афв этиш шартларидан фойдаланиш имконига эга бўлиш учун қуролни ташлаб, нормал ҳаётга қайтиш"ни таклиф қилган. "Афв этиш – ҳали ҳам қўлида қурол ушлаб турганларга нормал ҳаётга қайтишга ёрдам берувчи муносиб танлов", деб таъкидлаб ўтди Асад. 

Асаднинг айтишича, Суриядаги уруш унга қарши эмас, балки Сурия халқига қарши олиб борилмоқда.

"Сурияда террорчиликка қарши урушдаги ғалаба – менинг ғалабам эмас, балки Сурия халқи ғалабасидир, чунки уруш унга қарши олиб борилмоқда", деб айтиб ўтди Асад.