Британиянинг Keating ишлаб чиқарувчиси Berus номли янги суперкари устида иш олиб бормоқда. Купе икки хил: бензинли ва электромоторли намунада тақдим этилади, деб хабар қилмоқда Autocar.

Бензинда ҳаракатланадиган русумига 650 от кучидан кўпроқ қувватга эга V8 мотори жойлаштирилади. Бу двигатель ёрдамида машина тезлигини 2,4 сонияда соатига нолдан 100 кмга чиқара олади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 370 кмни ташкил этади. 

Электрли «Берус»нинг мотори 405 от кучига тенг. Аммо, унинг энг юқори тезлиги ва “юз”га чиқиш вақтига ойдинлик киритилмаган. 

Keating Berus тақдимоти 2017 йилнинг апрелида Монакодаги Top Marques кўргазмасида ташкил этилади. У, компаниянинг TKR, SKR, ZKR ва The Bolt суперкарларидан кейинги бешинчи моделидир.