АҚШнинг Демократик партияси сенатор Тим Кейнни расман мамлакат вице-президентлиги учун номзод сифатида тасдиқлади, деб ёзмоқда Washington Times.

Қайд этилишича, Тим Кейн ушбу лавозимга илгари сурилан ягона даъвогар бўлган. Партия умуммиллий съезди раиси Маршия Фужнинг таъкидлашича, партия Кейн номзодини бир овоздан маъқуллаган. 

АҚШ президентлиги учун демократик партиядан номзодини илгари сурган Берни Сандерс эса, Тим Кейнни вице-президентликка танлагани учун Ҳиллари Клинтонни танқид қилган эди.