“Сочная долина” 25 июнь куни ёз мавсумининг галдаги қимматбаҳо совринлар эгаларини аниқлади! 
“Сочная долина” акцияси ғолибларини қуръа ташлаш орқали аниқлаш маросими бу гал Тошкент шаҳридаги  “Artishok”  кафесида бўлиб ўтди. Ташкилотчилар иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 25 июндан 24 сентябрига қадар давом этувчи янги акцияни жорий қилишди. Ушбу акция “Сочная долина”дан совғалар фасли” дея номланиб, унинг 1-босқичига старт берилди.  

Шундай қилиб, ушбу акцияда абонентлар йўллаши керак бўлган промо-кодлар 63та, энг ками минимал 1та промо-кодларни ташкил этиб, ғолиб бўлган абонентлар 9тагача бўлган промо-кодларни фаоллаштиришди. 

Омад кулиб боққанларни, яъни атиги 1та промо-кодни 1965 рақамларига йўллаган 29 нафар иштирокчини ҳам “Сочна долина” компанияси қуруқ қўл билан қайтармади. 
Битта промо-кодни йўллаган иштирокчилардан бири битта мультиварка, икки нафар иштиркочи Artel фирмасининг Телевизори (32’), бир нафар ғолиб иштирокчи чангютгич, яна бири эса вентилятор соҳиби бўлди. Жумладан, бошқа иштирокчилар 1 промо-кодни фаоллаштириб микротўлқинли печь, обогреватель,  блендер, электр чойнаги, мини-печ (иситиш моламаси) ва дазмол каби қиммабаҳо совринларни қўлга киритишди. 

“Сочная долинадан совғалар фасли” промо-акциясида қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўз эгаларига насиб этди.
Телевизор 32" - 3 дона
Фотоаппарат - 3 дона
Планшет - 2 дона
Телефон - 5 дона
Микротўлқинлик печь - 4 дона
Чангютгич - 2 дона
Мультиварка - 4 дона
Вентилятор - 3 дона
Мини-печь- 10 дона
Обогреватель - 15 дона
Дам олиш кунларида ҳордиқ чиқариш мўлжалланган дам олиш масканига йўлланма - 2 дона
Блендер - 10 дона
Дазмол - 4 дона
Электр чойнак - 15 дона
«Сочная долина» футболакалари- 500 дона.

Қуйида, “Сочная долинадан совғалар фасли” промо-акциясида 9тагача бўлган промо-кодларни йўллаб, турли қиммабаҳо эсдалик совғалар эгаси бўлган омад соҳибларининг таассуротларига шерик бўламиз. 
Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Ўзбекистон кўчаси 17-уйда истиқомат қилувчи, +998хх-966-хх-21 абоненти 207080629500 промо код соҳиби бўлган Акбар Амедов ўз таассуротларини шундай ифодалади: 
-  Мен аввал ҳам бошқа компаниялар  томонидан ташкил этилган акцияларда қатнашиб турардим, аммо бирор марта ғолиб бўлмаган эдим. “Сочная долина”дан совғалар фасли” промо-акциясида беш марта промо-кодларни йўллаб, “Сочная долина” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган футболкага эга бўлдим. Бу мен учун ажойиб кутилмаган эсдалик совғаси бўлди. Акцияда иштирок этишда давом этаман.  Бошқа иштирокчиларга эса омад! 

+998хх-961-хх-44 абоненти, 205996958525 промо-код соҳиби Зилола Бобоёрова эса атиги 1 шарбат қутиси учун Artel фирмасининг телевизорини ютиб олганидан хурсанд.  
-  Мен Зилола Бобоёрова Абдужабборовна Бешёғоч тумани, Бунёдкор кўчаси, 8-уйда истиқомат қиламан. Шарбатни жияним учун харид қилиб, унинг илтимосига кўра промо-кодни 1965 рақамига йўлладим. Ғолиб бўлиш эса хаёлимга ҳам келмаганди. Аммо акция ташкилотчилари менга қўнғироқ қилиб, ғолиб бўлганим ҳақида айтишганида, ҳайратландим. Қолаверса, “Сочная долина” тез-тез реклама қилинадиган, аммо ютуқ чиқмайдиган акциялардан фарқли ўлароқ, ишончли эканига амин бўлдим. Энди ҳар куни шарбатни истеъмол қилиб, промо-кодларни жўнатишда давом этяпман. Бошқа иштирокчилар ҳам мен каби Artel телевизори соҳиби бўлишларига тилак билдириб қоламан. 

Пўлатов Алишер Баҳодирович. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Нурмуҳаммедов кўчаси, 42-А уйда истиқомат қилади. У “Сочная долина” қутиси эавзига уй” промо-акциясида иштирок этиб, чангютгич эгаси бўлди.  
-  Мен ўзимга тегишли бўлган +998хх-944хх-29 рақами орқали 899048243169 промо-кодини 1965 рақамларига йўлладим. Ниятим ҳеч бўлмаса эсдалик учун футболка ютиб олиш эди. Аммо акция иштирокчилари менга қўнғироқ қилишганида мен унданда қимматбаҳо совринга, яъни чангютгич эгасига айланганимни айтишди.  Аввалига, мен билан ҳазиллашишяпти, деган хаёлга бордим. Аммо рост экан, мен ўз совғамни қўлга киритиб, ҳозирги кунда беминнат фойдаланяпман. Акция адолатли тарзда ўтаётганидан эса хурсандман.

-  Мен Гулмира Муҳаммеджонова Пиримқулова уй бекасиман. Ўзим Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани 22-ҳарбий шаҳарча, 42-уй, 44-хонадонда яшайман. Очиғи, умримда бирон-бир ютуқли акцияда иштирок этмаган эдим. Акция ташкилотчилари менга қўнғироқ қилишиб, Artel фирмасининг микротўлқинли печи соҳиби бўлганимни айтишганида, ўзимни қўярга жой топа олмадим. Бошқа иштирокчиларга шарбат танлашда адашмасликларини, акция адолатли тарзда ўтаётганлигига ўзлари синаб кўрган ҳолда амин бўлишларини таъкидлаган бўлардим”, дейди акциянинг яна бир иштирокчиси,  +998хх-350-хх-57 абоненти, 728944390463 промо коди соҳибаси Гулмира Муҳаммеджонова.   

Кундалик ҳаётда фақат “Сочна долина” шарбатини истеъмол қилишни маъқул кўрувчи Галина Рыбалова эса унинг хуштаъм мазасидан миннатдор.
 - Мен Сергели тумани,  Спутник-15 кв. 14 уйда истиқомат қиламан. Кун давомида фарзандларим ва ўзим учун бир неча қути “Сочная долина” шарбатини харид қиламан. Чунки унинг табиийлиги, мазаси, витаминларга  бойлиги мен ва оиламга манзур бўлган. Яқинда ўтказилаётган акция ҳақида хабар топгач, промо-кодларни ўша белгиланган қисқа рақамларга йўллайвердим. Буни қарангки, менга тегишли бўлган 707143391899 промо-коди омадли чиқиб қолди. Мен  Artel фирмасининг планшетига эга бўлдим”, дейди +998хх-986-хх-46 абоненти соҳибаси. 
- “Ғолиб бўлганимни айтишганида ишонмадим. Аммо акция такшилотчилари менга қай тартибда совғамни олиб кетишм мумкинлигини тушунтиришганидан сўнг, омад менга ростдан ҳам кулиб боққанлигини англадим. Бошқа иштирокчилар ҳам акцияга, ўз омадига ишонишларини, мен каби қимматбаҳо совғаларга эга бўлишларини тилаб қоламан”, дея қўшимча қилди у. 

Гувоҳи бўлганингиздек, кўплаб иштиркочилар промо-акциянинг қимматбаҳо совринларига эга бўлишган.  Тошкент шаҳри, ТТЗ-2, 59 уйда истиқомат қилувчи +998хх-370-хх-73 абоненти соҳибаси Турсуной Артиковага ҳам омад кулиб,  24703361343 промо-коди орқали Canon фотоаппаратига сазовор бўлди. У айни дамда мазали ва сервитамин “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилишда, промо-кодларни фаоллаштиришда давом этмоқда. Нияти-бундан-да қимматбаҳо эсдалик совғаларни қўлга киритиш.

Сизда ҳам ўз омадингизни синаб кўриш ва ғолиб бўлиш имконияти бор. Вақтингизни қўлдан бой бермай махсус стикерли “Сочная долина” шарбатини харид қилинг. 
Шарбатни истеъмол қилиб бўлгач, стикер остида яширинган промо-кодларни қисқа 1965 рақамларига йўлланг. 

«Сочная долинадан совғалар фасли» промо-акциясини ўтказиш тартиби:
Қоидаларнинг қисқача баёни:
«Сочная долинадан совғалар фасли» промо-акцияси лоторея ўйини ҳисобланмайди. Унда иштирок этиш учун ҳақ олинмайди ва ўйин таваккалчиликка асосланмаган. 

Демак, «Сочная долинадан совғалар фасли» промо-акциясида иштирок этиш тартиби билан танишинг:

  • "Сочная Долина" 1L  савдо белгиси остидаги акция стикери бўлган шарбат ёки нектарни харид қилинг. 
  • Қутидаги промо-код яширинган юпқа қатламни эҳтиёткорлик билан ўчиринг. Маълум бўлган промо-кодларни қисқача 1965 рақамига йўлланг ёки акция ўйинлари ёритилиб борилаётган махсус promo.intersok.uz сайти орқали фаоллаштиринг. 
  • Промо-коди фаоллаштирилган шарбат қутисини эса ғолиблар аниқланадиган санагача ўзингизда сақланг.  

Қисқа рақамга йўлланган смс нархи 0,02 $ ни ташкил этади. 

Диққат! Ўтказилаётган акцияда фақат Ucell, Beeline ҳамда Perfectum абонентларигина иштирок эта олади. Бошқа абонент соҳиблари промо-кодларни promo.intersok.uz  сайти орқали фаоллаштириш имкониятига эга! 

Шошилинг! Совғалар миқдори чегараланган!
25 июнь санасидан бошланган промо-акция жорий йилнинг 24 сентябригача давом этиб, ғолиблар бу гал 3 босқичда аниқланади. 
1-босқич ғолиблари 25 июль куни аниқланиб, унда 25 июндан 24 июлга қадар фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этган бўлса,II босқич ғолибларини аниқлаш жорий йилнинг 25 август санасида ўтказилади. 
Ушбу босқичда 25 июлдан 24 августга қадар фаоллаштирилган промо-кодлар қабул қилинади. 
III босқич ғолиблари эса қуръа ташлаш орқали 25 сентябр санасида аниқланади. Унда 25 августдан 2016 йил, 24 сентябрь кунигача фаоллаштирилган промо-кодлар қабул қилинади. 
25 июнь, соат 00:00дан бошланган промо-кодлар акцияси 2016 йил 24 сентябрь, соат 23:00:59гача давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида.