Европа иттифоқи Туркияда макон топган суриялик қочоқлар учун 1,4 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот котиби Мина Андреевага асосланиб, РИА Ноности хабар берган.

«Бугун Еврокомиссия Туркиядаги суриялик қочоқлар учун 1,4 миллиард евро ажратди. Бу маблағ қочоқларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш, хусусан, болаларни ўқитиш учун ишлатилади»,- дейди Мина хоним.

Таъкидлаш жоиз, Туркия Европага оқиб бораётган қочоқлар оқимини тўхтата олиши, лекин бу учун Европа иттифоқи уларга 3 миллиард евро ажратиши керак эканини таъкидлаганди. Бу келишувга дастлаб кўпчилик ғарб етакчилари қаршилик қилган, лекин бугунга келиб шартнома амалда кучга кирди.

Шу ой сўнгига қадар Еврокомиссия қочоқларга ажратилган ижтимоий ҳимоя миқдорини 2,15 миллиард еврогача кўтаришни режалаштирган.