Ўзбекистонлик теннисчилар Нигина Абдураимова ҳамда Сабина Шарипова Халқаро теннис федерацияси томонидан Хитой ва АҚШда ўтказилаётган халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Н.Абдураимова Хитойдаги турнирда мезбон теннисчилар Зию Сунданни 6:2, 6:4, Ксинюн Ханни 5:7, 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди Нигина чорак финалда польшалик Урсула Радванскага қарши кортга чиқади.

Сабина Шарипова АҚШда ўтаётган нуфузли мусобақанинг биринчи даврасида мезбон теннисчи Женефер Элиени 6:2, 6:4 ҳисобида енгди. У иккинчи даврада америкалик Франческа Ди Лорензо билан куч синашади.