Швециялик Йохан Бартоли ва Хампус Бергквист ўз инстаграм саҳифалари ёрдамида Ҳиндистон интернетида жуда машҳур бўлиб кетишди. Уларнинг лойиҳаси Mashable порталининг диққатини ўзига тортди.

Бартоли (25 ёш) ва Бергквист (26 ёш) университетда ўқиб юрган кезларида дўстлашишган ва уларни Болливудга бўлган муҳаббат янада яқинлаштирган. Улар ўқишни битиришгач, Мумбайга саёҳатга отланишади ва у ерда ўн ой бўлишади.

2015 йилнинг сентябрида улар ўзларининг “Икки хорижлик Болливудда” деб номланган тармоқ лойиҳасини амалга оширишади. Ушбу лойиҳа Ҳиндистонда ҳамон оммавий ҳисобланади. Уларнинг фейсбук саҳифасидаги обуначилар сони 417 мингдан ошиб кетди.

Улар олиб бораётган ҳажвий кичик блоглар йигитларнинг маҳаллий сериал ва реклама роликларида суратга тушишларига туртки бўлди. Европача кўринишларидан фойдаланган ҳолда руслар, испанлар ва британияликлар образида гавдаланишди.

Бартоли ва Бергквист айрим роликларида Ҳиндистондаги сафарларида учрайдиган айрим камчиликларни ҳажвга олишди. Масалан, Мумбай йўллари бунга мисол бўла олади.

Улар суратга олиш ишларидан ташқари бегона мамлакатда яшаш учун курашишмоқда. Улар кўп вақтларини кастингларга сарфлашмоқда, тил ўрганишмоқда ва Болливудда ҳақиқатан ҳам ўз ўринларини топишга ҳаракат қилишмоқда.