International Champions Cup мусобақаси доирасида АҚШнинг Пасадина (Калифорния) шаҳрида «Челси» - «Ливерпуль» учрашуви ўтказилди.

«Роуз Боул» стадионида кечган баҳс лондонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида «Челси» ҳимоячиси Гари Кэйҳилл урган гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлим ўртасида лондонликлар ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас майдондан четлатилди, лекин «Ливерпуль» бир футболчи кўплиги устунлигидан фойдалана олмади.

Қайд этиш керакки, бу учрашуви ҳар икки жамоа учун ҳам турнирдаги биринчиси эди. «Челси» 30 июль куни «Реал» билан, 4 август куни «Милан» билан ўйнайди.

«Ливерпуль»нинг кейинги рақиблари эса «Милан» (31 июль) ва «Барселона» (6 август).     

International Champions Cup-2016
Пасадина, АҚШ

Челси Ливерпуль – 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – Кэйхилл (10).
Четлатиш: Фабрегас (70).
«Челси»: Бегович, Аспиликуэта, Кэйхилл, Терри, Айна, Фабрегас, Матич, Виллиан (Педро, 66), Траоре (Батшуайи, 66), Лофтус-Чик (Чалоба, 72), Мозес (Куадрадо, 66).
«Ливерпуль»: Кариус, Рэнделл (Ингз, 63), Клаван, Ловрен (Уиздом, 63), Морено (Александр-Арнолд, 82), Груйич (Лаллана, 46), Стюарт (Брэннаган, 82), Эджариа (Маркович, 63), Коутиньо (Милнер, 63), Мане (Оджо, 63), Фирмино (Хендерсон, 63).