International Champions Cup мусобақаси доирасида «Милан» ва «Бавария» клублари Чикаго шаҳрида ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилди.

М'Байе Ньянг 23-дақиқада гол уриб, миланликларни олдинга бошлади, лекин биринчи бўлимнинг ўзида Рибери ва Алаба урган голлар эвазига германияликлар устунликка эришди. 

Иккинчи бўлим аввалида Бартолоччи ҳисобни тенглаштирди, 61-дақиқада эса Куцка "россонерилар"ни яна олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Франк Рибери пенальтидан ҳисобни тенглаштирди - 3:3. 

Регламентга кўра, ўйиндан кейин жамоалар пенальтилар сериясида ўз омадларини синаб кўришди. Унда «Милан» 5:3 ҳисобида ғолиб чиқди. Мюнхенликлар томонидан тўртинчи бўлиб нуқтага яқинлашган Рафиньянинг зарбасини Доннарумма қайтарди. 

Қайд этиш керакки, бу ўйин учун икки жамоа ҳам 1 очкодан олади, пенальтилар серияси расмиятчилик учун.

International Champions Cup-2016, Чикаго, АҚШ
Бавария – Милан – 3:3 (2:1)
Голлар: 0:1 – Ньянг (23). 1:1 – Рибери (29). 2:1 – Алаба (38). 2:2 – Бартолаччи (49). 2:3 – Куцка (62). 3:3 – Рибери (90-пенальти).
«Бавария»: Ульрайх, Рафинья, Хави Мартинес, Бадштубер (Фельдхан, 31), Алаба, Лам, Алонсо, Рибери, Тиаго Алькантара, Бернат, Грин.
«Милан»: Доннарумма, Абате, Романьоли, Палетта, Антонелли, Поли, Монтоливо, Бертолаччи, Сусо, Ньянг, Бонавентура.

Огоҳлантиришлар: Алонсо, 11; Фельдхан, 33; Бенко, 67; Пантович, 90+2.